UPL.UZ: O‘zLiDeP депутатлари фуқаролар билан онлайн мулоқотини йўлга қўйди

Сана: 07.11.2017 1:00

Тадбиркорлар ва ишбилармонлар ҳаракати - Ўзбекистон Либерал - демократик партияси ҳар куни эрталаб соат 10:00 дан 11:00 га қадар фуқаролар билан депутатларнинг онлайн мулоқотини йўлга қўйди. Тўғридан-тўғри видеомулоқот Facebook ижтимоий тармоғидаги «УзЛиДеП муҳокамага чорлайди» гуруҳида ўтказилади.

Унда Олий Мажлис Қонунчилик палатасидаги O‘zLiDeP фракцияси аъзолари фуқароларни қизиқтираётган саволларга жавоб беришади.

Депутатга фуқаролар, хусусан тадбиркор, ишбилармон вафермерлар ўз таклифлари, муаммоли масалалариниFacebook ижтимоий тармоғидаги «УзЛиДеП муҳокамага чорлайди» (https://www.facebook.com/groups/126733447933868) гуруҳига ёки Telegram даги "Депутатга савол йўлланг” (https://t.me/joinchat/CC1OtkMzC8jYye6_0sJXCQ) гуруҳига матн, аудио вавидео шаклида йўллашлари мумкин.

Upl.uz

O‘zLiDePнинг Facebook’даги расмий саҳифаси ва Telegram’даги каналига аъзо бўлиб, сўнгги янгиликлардан хабардор бўлинг! 

99